Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент инновацион технологиялар асосида корхона салоҳиятини ошириш бўйича кўрсатма берди

Президент инновацион технологиялар асосида корхона салоҳиятини ошириш бўйича кўрсатма берди

Фото: president.uz

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё туманидаги «Sirdaryo Mega-Luks» корхонаси фаолияти билан танишди.

Россия Федерацияси билан ҳамкорликда 2012 йили ташкил этилган қўшма корхонада полипропилен грануласидан турли ҳажмдаги қоплар ишлаб чиқарилмоқда. Бу кимё, қурилиш, тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат саноатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлашда қўл келади.

Фото: president.uz

Президентимиз корхона салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди. Инновацион технологияларни жорий этиш орқали сифат ва самарадорликни ошириш, ички бозорни тўла эгаллаб, ташқи бозорларга ҳам чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг