Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент кеча айтганди, бугун ижроси таъминланди (фото)

Президент кеча айтганди, бугун ижроси таъминланди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 29 июнь куни Олмазор туманига ташрифи чоғида Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказидаги шароитлар билан яқиндан танишган эди. Жамият аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг яшаш шароитлари, орзу-истакларини сўраган эди.

Президент матбуот котиби Комил Алламжоновнинг айтишича, Мирзиёев ўтган йилларда мавжуд бўлган оғир шароитларга қарамай, сабр-матонат билан ўз устида ишлаб, катта муваффақиятларга эришган ёшларга миннатдорлик билдирди. Шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов, таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидиров, постановкачи режиссёр, халқаро танловлар ғолиби Олег Ошепковга Тошкент шаҳридан уй ажратишга топшириқ берди.

Шунингдек, Кар-соқовлар маданият маркази ва спорт федерациясига иккита автобус совға қилинишини айтган эди.

Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказида ушбу совғаларни топшириш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Нодир Отажонов, Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.

Тантанали байрам дастури, файзли дастурхон атрофидаги суҳбат жамият аъзоларига катта хурсандчилик бағишлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг