Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент мактабларига раҳбарлар керак

Президент мактабларига раҳбарлар керак

Фото: «Uza.uz»

Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларидаги президент мактаблари директори лавозимига танлов эълон қилинди.

Номзод шижоатли, бошқарув жараёнида инновацион фаолиятни ташкил эта оладиган, юқори ташкилотчилик қобилиятига эга, мустақил фикрловчи, илғор халқаро тажрибаларни ўз фаолиятида татбиқ қила оладиган, инглиз тилини биладиган бўлиши керак.

Президент мактаблари директори лавозимларига номзодлар учун қўйиладиган талаблар:

  • олий маълумотга эга бўлиши;
  • раҳбарлик лавозимида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши;
  • халқ таълими тизимига оид миллий қонунчиликни мукаммал билиши;
  • музокара олиб бориш салоҳияти;
  • етакчилик фазилати, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;
  • якка тартибда ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қила билиш;
  • ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, тўғри қарор қабул қилиш қобилияти;
  • тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлиши;
  • MS Office, Internet компьютер дастурларини;
  • ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларини (CEFR B2 даражасида) билиши керак.

Шунингдек, президент мактаблари директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимига ҳам танлов эълон қилинди.

Номзодлар учун қўйиладиган талаблар:

  • олий педагогик маълумотга эга бўлиши;
  • 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи мавжудлиги;
  • тегишли лавозимда ёки шунга тенг келадиган лавозимда камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги;
  • халқ таълими тизимига оид миллий қонунчиликни мукаммал билиши;
  • музокара олиб бориш салоҳияти;
  • етакчилик фазилати, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;
  • якка тартибда ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қила билиш;
  • ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, тўғри қарор қабул қилиш қобилияти;
  • MS Office, Internet компьютер дастурларини;
  • ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларини (CEFR B2 даражасида) билиши;
  • «STEAM-таълим» ҳақида тушунчага эга бўлиши керак.

Номзодлар ўз резюмеларини hr_pm@itsm.uz электрон манзилига юборишлари мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг