Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қарорига мувофиқ «Илғор фермер» кўкрак нишони таъсис этилди

Президент қарорига мувофиқ «Илғор фермер» кўкрак нишони таъсис этилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, «Илғор фермер» кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

«Илғор фермер» кўкрак нишони билан соҳада салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали ва илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан ҳамкорликда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан шакллантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг