Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентлар яккама-якка учрашув ўтказди

Президентлар яккама-якка учрашув ўтказди

Фото: «President.uz»

Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг давлат раҳбарлари яккама-якка учрашув ўтказди. Президент Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлади.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, турли соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Президентлар Тошкент шаҳридаги Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида иштирок этиши, 24 апрель куни Хоразм вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг