Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Петербургдаги портлашни теракт деб атади

Путин Петербургдаги портлашни теракт деб атади

Фото: «РИА Новости»

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Петербург супермаркетида содир этилган портлашни террор хуружи деб баҳолади. Бу ҳақда у 28 декабр куни Суриядаги жангларда иштирок этган ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотларини топшириш маросимида маълум қилди.

— Биласизми, кеча Петербургда террорчилик ҳаракати амалга оширилди, — деди Путин. Шунингдек, у Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковга портлашга алоқадор бўлган «қароқчиларни» қонун доирасида қўлга олиш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 13 киши жароҳат олган, 6 нафари шифохонада даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг