Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида Франция университети вакиллари иштирокида халқаро конференция ўтказилди

Қаршида Франция университети вакиллари иштирокида халқаро конференция ўтказилди

Фото:Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида Италиянинг Саннио ҳамда Франциянинг Сарбонна каби нуфузли университетларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини тиббиёт соҳасида кенг қўллаш кўникмаларига эга бўлган кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш ҳамда замонавий ахборот технологияларининг илғор ютуқларини тиббиёт соҳасида, жумладан реабилитацияда қўллаш бўйича халқаро иш тажрибаларни ўрганиш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида «TechReh – тиббиётда инновацион технологиялар» номли лойиҳанинг халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда Италиянинг Саннио ҳамда Франциянинг Сарбонна каби дунё миқёсидаги нуфузли университетлар профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Конференцияда иштирок этган хорижлик профессор-ўқитувчилар ушбу олий таълим муассасасида ташкил этилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги TechReh халқаро лойиҳасининг «Тиббиётда техник реабилитация» илмий лабораторияси фаолияти билан танишдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг