Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда 5 та туман солиқ инспекциясига раҳбарлар тайинланди

Қашқадарёда 5 та туман солиқ инспекциясига раҳбарлар тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 апрелдаги буйруғига асосан Қашқадарё вилоятида 5 та ҳудудий давлат солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. 

Усманов Бахтиёр Асрорович Чироқчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Б.Усманов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1998 йили Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат бўлими участка давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Бутаёров Улуғмурот Сайимович  Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У.Бутаёров 1977 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йили Қарши давлат университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Косон тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими бошлиғи лавозимида бошлаган. Янги лавозимда фаолият бошлашига қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида фаолият кўрсатган.

Темиров Аброр Ўткирович эса Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

А.Темиров 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2006 йили Қарши давлат университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Косон тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлагунга қадар у Косон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Шерданаев Моҳмуд Музоффорович Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

М.Шерданаев 1962 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1989 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани давлат солиқ инспекцияси Барча бошқа солиқлар бўлими давлат солиқ катта инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида ишлаган.

Ҳасанов Обиджон Курбонович Қарши тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

О.Ҳасанов 1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.1995 йили Қарши давлат университетини, 2001 Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Қарши тумани давлат солиқ инспекцияси Тушумларни жамлаш ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлашга қадар Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчиси вазифасида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг