Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси қурилмаларни токда қолдириш хавфли?

Қайси қурилмаларни токда қолдириш хавфли?

Телефонингиз қувватга тўлганида ёки фенни ишлатиб бўлгач, «вилка»ни электр тармоғидан узиб қўясизми? Тўғри, баъзида бунга эринамиз, аммо ҳушёрлик ҳеч қачон зарар қилган эмас. Унутманг, айрим қурилмаларни токда қолдириш ўта хавфли!

Фeн: бу қурилмани ҳеч қачон электр токи билан «ёлғиз» қолдирманг. Балки ҳафталаб ишлатмассиздир, бироқ битта арзимас техник носозлик ҳам қисқа туташувга ва ёнғинга сабаб бўлиши мумкинлигини унутманг!

Электр устара ва электр тиш чўткалари: агарда шундай қурилмалардан фойдалансангиз ва улар аккумуляторли бўлмаса, асло ваннахонада қолдирманг, доимий токка уланган бу қурилмаларнинг нам жойда туриши хавфли.

Пpинтep ва шахсий компьютер: бу қурилмаларни ҳам ишлатиб бўлиб, токдан узиб қўйган маъқул. Фақат истисно тариқасида принтерларни «кутиш тартибида» токда қолдириш мумкин.

Teлeвизop ва cтepeoтизимлар: ҳадеб токка улаб-узиш бу қурилмалар ҳолатига салбий таъсир кўрсатгани учун уларни токда қолдирсангиз бўлади. Айниқса, OLED-экранли телевизорлар токсиз «яшолмайди»: тинмай узиб қўйилаверса тез бузилади.

Cмapтфoнлар: қувват олиб бўлганидан сўнг зарядлаш мосламаси штекерини қизиб кетмаслиги учун дарҳол токдан узиб қўйинг. Айниқса, арзон қувватлаш мосламаларини эҳтиёт бўлиб ишлатинг, ёнғин хавфи бор.

Эътибор беринг! Ҳаво айниб, чақмоқ чақаётганида барча қурилмаларни токдан узиб қўйиш тавсия этилади.

Ҳеч кузатганмисиз, ишлатилмаса ҳам токда турган қурилмалар кўпинча илиқ ҳолатда бўлади. Яъники фен, телефонни қувватлагич ёки компьютер бўладими, сиз фойдаланмаётган бўлсангиз ҳам, агар тармоққа уланган бўлса, токни сарфлашда давом этаверади. Албатта, биргина қурилма кўп ток «емайди», бироқ уларнинг сони 5-10 та бўлса-чи?!  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг