Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон ТИВ жиддий баёнот билан чиқди (фото)

Қирғизистон ТИВ жиддий баёнот билан чиқди (фото)

Фото: Қирғизистон ТИВ

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 14-17 сентябрь кунлари Тожикистон билан чегара ҳудудида содир бўлган воқеалар талафотларини маълум қилди.

Қайд этилишича, можаро ва қуролли тўқнашувлар оқибатида Қирғизистоннинг 59 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 163 нафари жароҳат олган. 140 мингга яқин киши мажбурий эвакуация қилинган. Катта миқдорда моддий зарар етказилган.

«Қирғизистон томонида Тожикистон ҳарбийлари томонидан содир этилган ваҳшийлик ва жиноятларга оид барча далиллар (фото ва видео материаллар) мавжуд. Агар керак бўлса, Қирғизистон томони бу далилларни тақдим этишга тайёр», дейилади ТИВ баёнотида.

Тожикистон томонини илгари эришилган келишувларни бузганликда айблаган.

«Бу ҳаракатлар кенг кўламли давлатлараро можаронинг бошланишига, шунингдек, бутун Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин», дейилади баёнотда.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки давлат ўртасидаги келишмовчиликларни фақат тинч йўл ва сиёсий-дипломатик усуллар билан музокаралар столида ҳал қилиш зарурлиги ҳақидаги позициясини қайд этган.

Аввалроқ Тожикистон ташқи ишлар вазири Содиқ Имомий сўнгги 12 йилда Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида 250 дан зиёд қуролли низо юз бергани, 500 километрдан ортиқ чегара чизиғи борасида келишувга эришилган бўлсада,  асосий участкалар муаммолигича қолаётганини билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг