Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қодиров иши» бўйича янги баёнот, арзон уйлар хусусида бош вазир топшириғи, Суданда давлат тўнтариши ва бошқа хабарлар

«Қодиров иши» бўйича янги баёнот, арзон уйлар хусусида бош вазир топшириғи, Суданда давлат тўнтариши ва бошқа хабарлар

Фото:«Xabar.uz»

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Ҳуқуқ

Бош прокуратура «Қодиров иши» бўйича маълумот берди

Фото:«Xabar.uz»

2019 йил 8 апрель куни интернет тармоғида Amnesty International ташкилотининг гўёки собиқ бош прокурор Р.Қодировга нисбатан жисмоний зўравонлик ишлатилгани, қўпол муносабатда бўлингани, шунингдек бошқа судланувчиларга нисбатан ҳалигача қийноқлар хавфи сақланиб қолинаётганлиги тўғрисидаги мурожаати эълон қилинди.

Жамият

Абдулла Арипов Сергелида қурилаётган уйларнинг нархини тушириш бўйича топшириқ берди

Бугун, 11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда Сергели туманида қурилган имтиёзли уйларнинг нархи ва сифати юзасидан фуқаролар мурожаатлари тингланди. Бош вазир томонидан тегишли мутассадди раҳбарларга нархларни максимал даражада камайтириш ҳамда хонадонлар сифатини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

Хориж

Суданда ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштирди

Судан армияси мамлакатда ҳарбий давлат тўнтариши амалга оширди. Бу ҳақида «Ал-Маядин» телеканали хабар бериб ўтди.

Хабар қилинишича, ҳарбийлар президент Умар ал Баширни барча лавозимлардан олиб ташлаб, ҳукуматни тарқатиб юборган. Президент саройи аскарлар ва бронетехника билан ўраб олинган. 

Тавсия қиламиз

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «GM Uzbekistan»га дакки берди

«WikiLeaks» асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда қўлга олинди

«Арзон деган номи бор, холос...» Олий Мажлис депутати Сергелидаги уйлар ҳақида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг