Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қора деҳқончилик». Афғонистон ўз рекордини янгилади (инфографика)

«Қора деҳқончилик». Афғонистон ўз рекордини янгилади (инфографика)

«Ажал майдони».

Фото: «TheHZ»

Афғонистон 2017 йили 9 минг тонна опиум етиштирди, бу ўтган йилгидан 87 фоиз кўпдир. Аксарият глобал рейтингларда охирги ўринларни эгаллаб турувчи бу мамлакат айни рейтингда энг юқори ўринни банд этди.

Бу ҳолат, бир томондан, опиум нашаси ер майдонларининг 63 фоизга кенгайиб 328 минг гектарга етгани билан ҳам изоҳланади. Бунинг устига бу йил «ҳосил» ҳам мўл бўлди — энди бир гектарга тахминан 27 килограмм опиум тўғри келяпти. «Қора деҳқончилик»да маҳсулдорлик ошишининг энг хавотирли жиҳати шуки, энди янада арзон ва кучли «ажал оғуси» дунё бозорларига кўпроқ тарқайди.

Афғонистон — наша (ундан опий моддаси, кейин героин олинади) етиштиришда дунёда етакчи мамлакат. Наша етиштириш ва наркотиклар савдоси «Толибон» террорчилар гуруҳининг асосий даромад манбаи саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг