Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўйлиқда шакар ортилган «КамАЗ» «Жигули» устига ағанади (видео)

Қўйлиқда шакар ортилган «КамАЗ» «Жигули» устига ағанади (видео)

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Бугун, 23 январь куни соат тахминан 13.00да Яшнобод тумани, Тошкент ҳалқа йўлидаги «Водий» кафеси олдида (Қўйлиқ) йўл траспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, «КамАЗ» ҳайдовчиси 28 ёшли Салоҳиддин Ю. олдида ҳаракатланаётган транспортларни қувиб ўтишга уринган пайтда бошқарувни йўқотган ва йўл четида турган «Жигули»га тўқнашиб, ағдарилиб кетган. Юк машинасида шакар ортилган бўлган.

ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган: ҳодиса вақтида «Жигули» автомобили ичида одам бўлмаган. «КамАЗ» ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг