Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи, янги мобиль илова, уч секторнинг ваъдаси, солиқ қўмитаси раҳбариятида ўзгариш, Бухородаги МХХ томошалари, хакер билан суҳбат ва бошқа хабарлар

Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи, янги мобиль илова, уч секторнинг ваъдаси, солиқ қўмитаси раҳбариятида ўзгариш, Бухородаги МХХ томошалари, хакер билан суҳбат ва бошқа хабарлар

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Навбатдаги ташриф: Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

Олий даражали музокаралар режасига мувофиқ, шу куни Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев иштирокида Қозоғистонда Ўзбекистон кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ҳар икки давлат раҳбари санъат усталарининг гала-концертига ташриф буюришади.

Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича конференцияда «Толибон» ҳаракати қатнашадими?

Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференция жорий йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Давлат солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Бугун, 2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди.

Инфографика

Автомактабда нималарни ўргатишмайди? (инфографика)

Машина бошқаришни яқинда бошлаган ҳайдовчилар ўртасида сўровнома ўтказилди. Унга кўра автомактабда нималарни ўргатишмаслиги аён бўлди.

Иқтисодиёт

150 киши иш билан таъминланган корхона фаолиятидан фоторепортаж

Лойиҳа доирасида вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда ҳудудий босма ОАВ таҳририятлари бош муҳаррирлари иштирок этди.

Ўзбекистонда доллар нархи тушишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 13 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Картошка қачон арзон бўлади? Деҳқоннинг дардини ким эшитади?

Бозорда бир маҳсулотнинг нархи кўтарилса, ҳамма ваҳимага тушади ва бунга қарши дарҳол чоралар кўрилади. Лекин айрим маҳсулотларнинг нархи тушиб кетиб, деҳқон касодга учраганда унинг дарди билан ҳеч кимнинг иши бўлмайди. Ахир бунинг ортида қанча одамнинг меҳнати, қанча оилаларнинг тақдири ётибди...

Жамият

Фото. Президент борган логистика марказига медиа-тур ташкил этилди

Мазкур логистика марказида экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг божхона текшируви ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари учун узоғи бир соат вақт сарфланади.

Енгил ёмғирдан сўнг. Сергелидаги уйларни кўринг

«Қурувчилар лойиҳамизга кўра ҳовлида бассейн қуришни режалаштиргандик, дея ушбу вазиятдан ҳам чиқиб кетишнинг йўлини топади», — деб ёзади интернет фойдаланувчиларидан бири.

Тожикистонга визасиз режим қачон кучга киради?

2018 йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида фуқароларнинг ўзаро келиб кетишлари тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

Яширинча радар тутиш қатъий тақиқланди

Ушбу тартиб Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Рустам Жўраевнинг топшириғига асосан жорий этилди.

Ҳоким, МХХ, прокурор ваъда берди: «Хорижда адашган юртдошларимизни қайтаринглар, уларни қамамаймиз»

Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят прокурори, жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси, вилоят МХХ раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи, вилоятдаги барча масжидларнинг имом-хатиблари, қидирув эълон қилинган фуқароларнинг оила аъзолари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ҳодиса

Москва — Бухоро йўналишидаги самолёт фавқулодда қўндирилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Boeing 767» лайнери экипажи маҳаллий вақт билан соат 19:15 да белгиланган йўналиш бўйича парвозларни амалга оширди ва Тошкент вақти билан 22:41 да «Бухоро» халқаро аэропортига қўнди.

Сурхондарёда коллеж ўқувчиси ўз фарзандини ўлдириб, каналга оқизиб юборди

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида 2018 йил 7-8 март куни Қишлоқазон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан янги туғилган ўғил бола чақалоқнинг бўйин соҳасига мато бўлаги боғланган ҳолда жасади топилган.

Одам уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетгани учун пиёда ҳалок бўлди

Бўстонлиқ туман ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан «Матиз» автомашинаси ҳайдовчиси Х.А. шу куннинг ўзида қўлга олинган. Унга нисбатан Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маданият

«Ўлмас Кашшей» вафот этди

Табаков 1935 йилнинг 17 августида Саратовда, шифокорлар оиласида туғилган. У 1957 йилда МХАТ мактаб-студиясини тамомлади ва кўплаб саҳна асарларида рол ижро этди. У Чехов номидаги Москва бадиий театрини 200 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

Технология

«Telegram»ни «App Store»дан ўчириб ташлашса ёки блоклашса, уни «iOS»га ўрнатиш йўллари

«Telegram» асосчиси Павел Дуровнинг фойдаланувчилар маълумотларини ҳеч кимга ошкор қилмаслик борасидаги мустаҳкам позицияси кўплаб корпорация раҳбарларининг норозлигига сабаб бўлмоқда.

Америкалик йигитча 3D-принтер ёрдамида мўъжиза яратмоқда (фото)

Истон ЛаШапель ўзининг биринчи роботлаштирилган протезини 14 ёшида яратган, саккиз йилдан сўнг эса замонавий технологик протезларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Unlimited Tomorrow» компаниясига асос солди.

«Xabar.uz» порталининг мобиль иловаси ишга туширилди

«Xabar.uz» портали ўз фойдаланувчилари учун ажойиб янгилик тайёрлади. Эндиликда мамлакатимиз ва халқаро майдонда содир бўлаётган муҳим воқеалар, долзарб хабар ва янгиликларни «Xabar.uz» мобиль иловаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Хакер билан интервью: «Истаган одамнинг шахсий ҳаётидан хабардор бўлиш мумкин»

Хакерлар шартли равишда иккига бўлинади: баъзилари АТ-тизимларни ошкора текширишса, бошқалари ахборот ўғирлашни мақсад қилишади. Яқинда ахборот хавфсизлиги билан шуғулланадиган «CQURE» компанияси асосчиси Пола Янушкевич «Forbes»га биринчи тоифага кирувчи хакерлар ҳақида гапириб берди.

Спорт

Бокс нега пайсалга солинмоқда? Андижонда яна бир «ҳангома»

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг масъул ходимлари ҳамда ташкилотчилар 27 февраль куни (!) 12:31 да мусобақа низомини Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига юборганди. У ерда Шерзод исмли ходим тақдимномани қабул қилиб олганди.

Буюк Британия иттифоқчиларини Россияда ўтадиган «ЖЧ-2018»ни бойкот қилишга ундаяпти

Буюк Британия ҳукумати АҚШ ва Европадаги иттифоқчилари билан Россияда 2018 йили ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатини бойкот қилиш имкониятини муҳокама қилди.

«Локомотив» сўнгги дақиқаларда ғалабани мағлубиятга алмашди

Учрашувдаги ҳисобни 35-дақиқада Сардор Рашидов очди. Аммо учрашувнинг сўнгги дақиқалари «темирйўлчилар» учун ниҳоятда омадсиз кечди.

Дунё

Хитойда «Фусин» тезюрар поезди синовдан ўтказилди

Янги тезюрар поезд 16 та вагондан иборат бўлиб, узунлиги 415 метрга тенг, бу ҳозирги вақтда фойдаланишда бўлган «Фусин» поездларидан икки баробар узун дегани.

КХДР АҚШ билан музокара ўтказаётганда ракеталарини синамайди

Олдинроқ у КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг музокара ўтказиш ҳақидаги таклифига рози бўлганини маълум қилган эди.

Австралияда ҳалокатли сув тошқинлари кузатилди

Табий офат дўконлар, автошохобчалар ва шу каби биноларни вайрон қилган. Шунингдек, транспорт инфратузилмасида ҳам муаммолар бор.

Тавсия қиламиз

«Ароқ ҳам олиб келайми?» ёхуд зиёрат туризми ҳақида

Меҳмонхоналарда жойнамозлар қўйилиши, аэропортларда намозхоналар очилиши, мамлакатимизда нафақат халқаро ҳалол сертификатининг, балки миллий ҳалол сертификатининг ҳам жорий этилиши каби ишлар яхши бўлаяпти. Аммо яна бир муаммо борки, энди унинг ҳам ечимини ўйлаб кўрадиган вақт келди.

Президент ҳақ бўлиб чиқди. Бухородаги МХХ ва солиқ мулозимларининг томошалари

Қурбон ҳайити куни қурбонлик учун қўй сўйиб турган Шавкат Қудратовнинг корхонасига МХХ ходими Б.Худойназаров бошчилигида солиқ идораси ходимлари бостириб киришади. Худойназаровнинг «Ҳибсга олинсин!» деган буйруғи билан Шавкат Қудратов маҳбусдек олиб кетилади.

Телефон хотирасидаги рақамларни бошқа телефонга осон кўчириб ўтказиш усули

Телефон хотирасига сақлаб қўйилган рақамларни қандай қилиб осонгина бошқа бир телефонга ўтказиш мумкин?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг