Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон президентининг ташрифи, Нотр-Дам черковида ёнғин, яшин урган Бурж-Халифа ва бошқа хабарлар

Қозоғистон президентининг ташрифи, Нотр-Дам черковида ёнғин, яшин урган Бурж-Халифа ва бошқа хабарлар

Фото:«Xabar.uz»

15 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Сиёсат

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев расмий кутиб олинди 

Фото: Президент матбуот хизмати

Кўксарой қароргоҳида Қозоғистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳар икки давлат мадҳияси янгради.

Хориж

Париждаги машҳур Нотр-Дам черкови ёнди (видео)

Париждаги машҳур Нотр-Дам черковига ёнғин тушди. Бу ҳақда Твиттер фойдаланувчилари видео жойлашди. Видеода акс этишича, черковнинг том қисми тўлиқ аланга ичида қолган. Қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ.

  

Дунёдаги энг баланд бинони яшин урди (видео)

Дубайда жойлашган дунёдаги энг баланд бино — Бурж-Халифа минорасини чақмоқ урди. Ушбу ҳодиса видеоёзувини Дубай ворис шаҳзодаси Шайх Ҳамдон бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум «Twitter»га жойлади.

Об-ҳаво маълумоти

Об-ҳаво: 16 апрель куни юртимизда ёмғир ёғиши кутилади

Тавсия қиламиз

Сергели муаммоси: танганинг учинчи томони

Гулнора, «Қодиров иши», коррупция ва ўлим жазоси (6-мақола)

Ўтган даврда коррупцияга қарши курашувчи ташкилотларнинг ўзи аксарият ҳолларда коррупция ботқоғига ботиб кетгани кимга сир эди?! Порахўрларнинг «жойини кўрсатиб» қўйган масъул-у мажбурларнинг ўзлари пора орқасидан кекириб-ўкириб кетмаганмиди?! «Прокуратура» ва «порахўратура» сўзлари эгиз тушунчага айланиб, битта маъно касб этаёзмаганмиди?! Кейинги икки ярим йил ичида энг кўп «тозаланган» шу тизим эмасми?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг