Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ўлимга сабаб бўлган отишма тергов қилинмоқда

Қозоғистонда ўлимга сабаб бўлган отишма тергов қилинмоқда

Фото: «nepszava.hu»

Қизилўрда вилоят ички ишлар департаменти 27 март куни Қизилўрда шаҳрида юз берган отишма оқибатида шифохонага олиб келинган ёш йигитнинг вафот этгани юзасидан тергов бошланганини маълум қилди.

Маҳаллий ахборот агентликлари вилоят ички ишлар департаментига асосланиб маълум қилишича, «безорилик хатти-ҳаракатлари оқибатида жабрдийданинг ўлими» факти юзасидан Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисми («қотиллик») бўйича судга қадар тергов жараёни бошланди. 27 март куни полиция «безорилик» моддаси бўйича тергов олиб борилаётгани ва гумандор қўлга олинганини маълум қилган эди.

Қизилўрда шаҳрининг Айтеке бий кўчасида 27 март куни юз берган отишма оқибатида жароҳатланган эркак оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Унга «қорин бўшлиғининг ўткир жароҳати, ички органлардаги шикастланиш, тўртинчи даражали геморрагик фалаж» ташхиси қўйилди. Жабрдийда шифохонада 27 март куни кечқурун вафот этди.

Маҳаллий ахборот агентликлари эълон қилган видеоёзувда шаҳарнинг марказий кўчасида ёш йигит бир гуруҳ таъқибчилардан қочиб кетаётгани, кўп ўтмай қуролга ўхшаш предмет билан ҳужум қилувчилар томон югураётгани акс этган. Таъқиб қилувчилар ортга чекинади. Отишмага ўхшаш овоз эшитилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг