Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистоннинг янги президенти Остона шаҳри номини Нурсултонга ўзгартиришни таклиф этди

Қозоғистоннинг янги президенти Остона шаҳри номини Нурсултонга ўзгартиришни таклиф этди

Фото: «Informburo.kz»

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакат пойтахти Остона номини биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг номини адабийлаштириш мақсадида Нурсултонга ўзгартиришни таклиф қилди.

«Буюк замондошимиз - Қозоғистон республикасининг биринчи президенти Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг номини шу тариқа абадийлаштиришимиз лозим: пойтахтимиз президентимиз номи билан аталиши ва Нурсултонга ўзгартирилиши керак. Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, бундай таклиф 2016 йилнинг 3 ноябрида, Қозоғистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан парламент декларацияси орқали билдирилган эди», — дейди Токаев.

Эслатиб ўтамиз, 19 март санасида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанини расман маълум қилган эди. Давлат раҳбари вазифасини вақтинча бажарадиган Қосим-Жомарт Токаев бугун, 20 март санасида қасамёд қилди. Айни вақтда тантанали маросим давом этмоқда. Тантанали маросимда Қозоғистон республикасининг биринчи президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг