Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуролли можаролар ҳудудидан қайтган болаларга махсус мобил мактаб ташкил қилинди

Қуролли можаролар ҳудудидан қайтган болаларга махсус мобил мактаб ташкил қилинди

Иллюстратив фото

Халқ таълими вазирлиги томонидан Яқин Шарқ ҳудудларидаги узоқ давом этган қуролли можаролардан қайтган болаларга 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан совғалар топширилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Меҳр» дастури доирасида Яқин Шарқ ҳудудидан Ўзбекистонга 156 нафар аёллар ва болалар қайтарилди. Ўғил-қизлар орасида 40 нафардан зиёд мактаб ёшидаги ўқувчилар  мавжуд.

Улар учун Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент вилоятида махсус мобил мактаб ташкил этилди. Ўқувчилар ёшидан келиб чиқиб, бошланғич ва юқори синфларда таълим-тарбия олмоқда.

Ўқувчиларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш мақсадида 10 нафар педагог ҳамда 20 нафар психологдан иборат маҳоратли ва билимли мутахассислар жамоаси шакллантирилди. Мутахассислар ишлайдиган контингент махсус тайёргарлик талаб этишини инобатга олиб, улар 36 соатлик «Танглик вазиятда қолган болалар билан ишлаш» мавзусида махсус курсда ўқитилди.

Ҳозирда реабилитация дастури ишлаб чиқилиб, ўқувчилар билан педагогик-психологик ва ижтимоий мослашуви бўйича иш олиб борилмоқда. Ўқувчилар ўзларини қулай ва хавфсиз хис этишлари учун мобил мактаб (2 та синф хона) парта ва бошқа керакли жиҳозлар билан безатилди. Шунингдек, болаларга 12 номдаги ўқув қуроллари, мактаб дарсликлари ва бадиий адабиётлар совға қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг