Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман! Абитуриентларга учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди

Расман! Абитуриентларга учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди

Фото: «qashqadaryo.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказилади.

Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси эса тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг