Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ravon»да кондиционер ва печка қандай ишлайди?

«Ravon»да кондиционер ва печка қандай ишлайди?

Фото: «Ravon2.ru»

Кўпчилик инсонларни «Ravon» автомобиллари: «Gentra», «R2» («Spark»), «R3» («Nexia-3»), «R4» («Cobalt»)да кондиционер ва печкалар қандай ишлаши қизиқтиради. Ҳақиқатан ҳам, бу машиналар салони ёзда қанчалик салқин ва қишда иссиқ бўлади?

«Ravon» машиналарида кондиционернинг иш сифати

Албатта, кондиционернинг қуввати ва иш сифати моторнинг қуввати, двигател обороти, фреон сифати ва ҳатто кузовнинг рангига ҳам боғлиқ. Тўғрида, офтоб тиғида қизиб кетган қора машинани, масалан, оқ ранглисидан кўра, совитиш бирмунча қийин.

Машиналарга, уларнинг салонидаги ҳайдовчи ва йўловчилар ўзларини қулай ҳис этишлари учун, кондиционердан совуқ ҳавони, печкадан иссиқ ҳавони ичкарига пурковчи кучли вентиляторлар ўрнатилган.

Вентиляторнинг тезлиги*:

• «Gentra» — 590 куб метр/соат
• «R4» — 450 куб метр/соат
• «R3» — 450 куб метр/соат
• «R2» — 324 куб метр/соат

Печка қандай ишлайди?

Бу машиналарни харид қилганларнинг фикрларига қулоқ тутадиган бўлсак, печканинг ишлаши, умуман олганда, чакки эмас. Ҳаво ҳарорати -30 даража ва ундан паст бўлганда ҳам машина ичи иссиқ бўлишини россиялик фойдаланувчилар маълум қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг