Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал Мадрид» академияси менежерлари 22 май куни Тошкентга келади

«Реал Мадрид» академияси менежерлари 22 май куни Тошкентга келади

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, бир қатор келишувга эришган эди.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, ушбу келишувга асосан жорий йилнинг 22 май куни юртимизга «Қироллик клуби» академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюради.

Ташриф доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашув, матбуот анжумани ҳамда «Real Madrid Foundation Clinic» дастури бўйича ташкил этилаётган футбол академияси бинолари барпо этиладиган жой билан танишув тадбирлари бўлиб ўтади.

«Clinics» дастури бўйича Тошкентда болалар мураббийлари учун ўқув курслари июнь ойидан бошланишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг