Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Rolls-Royce» компанияси 4600 кишини ишдан бўшатади

«Rolls-Royce» компанияси 4600 кишини ишдан бўшатади

Фото:«The Financial Express»

Англиянинг машҳур «Rolls-Royce» компанияси 2 йил мобайнида 4600 ходимини ишдан бўшатишни режалаштираяпти. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, компаниянинг Дерби шаҳридаги филиалида асосан маъмурлар ва офис ходимларидан 4600 нафари ишдан бўшатилади.

Шу йил охиригача 500 ходим ишдан кетади.

Компания бошқарувчиларидан Уоррен Истнинг айтишича, компания сердорамад йўналишда ҳам ўзини синаб кўриш ниятида шундай йўл тутмоқчи.

Компания кунлик ишлаб чиқаришни тезлаштириш мақсадида айрим ходимлардан воз кечмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг