Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роскомнадзор «Telegram»ни блоклайман деб қуюшқондан чиқди

Роскомнадзор «Telegram»ни блоклайман деб қуюшқондан чиқди

Фото: «Akket.com»

Россияда «Telegram» блокланиши билан боғлиқ ишлар тобора қизиқ тус олмоқда. Роскомнадзор мессенжернинг барча IP-манзилларини ёпишга уринар экан, охир-оқибат вазиятни назорат қила олмай қолди. Бу ҳақда «Akket.com» хабар берди.

Маълум бўлишича, «Telegram» дастурчилари блоклашни четлаб ўтишнинг турли механизмларини фаоллаштирган ва ҳар 15 дақиқада IP-манзилларни янгисига алмаштириб турган. Бу IP-манзиллар «Amazon» компанияси маълумотлар базасидан олинган. Автоматик алгоритмлар билан курашишдан маъни йўқлигини тушуниб етган Роскомнадзор «Amazon»га тегишли 655 352 манзилни олдиндан «қора рўйхат»га қўшиб қўйган.

Жаҳл остида қилинган бу иш оқибатида Россияда минглаб сайтлар ишламай қолган. Роскомнадзор бу манзилларнинг аксарияти қонуний мақсадларда ишлатилишини ҳисобга олмаган. Натижада нафақат турли сайтлар, балки гипермаркетлар кассалари, йирик банклар сервислари, хусусий клиникалар сайтлари, тўлов тизимлари ва бошқа сервислар ишдан чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг