Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ҳазиллашмаяпти. Миср ҳам тор-мор этилди (видео)

Россия ҳазиллашмаяпти. Миср ҳам тор-мор этилди (видео)

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турининг дастлабки ўйинида турнир мезбони – Россия терма жамоаси Миср билан учрашди.

Черчесов шогирдлари бу ўйинда дастлабки тур баҳсидаги йирик ҳисобдаги ғалаба тасодифий эмаслигини исботлашди.

Биринчи бўлим голсиз якунланган бўлса, иккинчи таймда мисрликлар рақибни тўхтатиб қола олмади. Россияликларнинг кетма-кет голлари ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Миср Муҳаммад Салоҳнинг бир голи билан жавоб қайтара олди, холос.

Шу тарзда Россия муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйди. Миср эса чемпионат билан эрта хайрлашадиган кўринади.

Россия – Миср 3:1

Голлар: 1:0 – 47, автогол Фатхи, 2:0 – 59 Черишев, 3:0 – 62 Дзюба, 3:1 – 73, пенальти Салоҳ.

Россия: Акинфеев, Фернандес, Кутепов, Игнашевич, Жирков (Кудряшев), Газинский, Зобнин, Самедов, Головин, Черишев (Кузяев), Дзюба (Смолов).

Миср: Эл-Шенави, Фатхи, Габр, Хегази, Абдель-Шафи, Эл-Ненни (Уарда), Хамед, Салоҳ, Эл-Саид, Трезеге (Собҳи), Мухсин (Қаҳраба).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг