Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия жаҳон чемпионатлари антирекордини ўрнатди

Россия жаҳон чемпионатлари антирекордини ўрнатди

Россия терма жамоси ҳимоячиси Сергей Игнашевич жаҳон чемпионати нимчорак финал баҳсида Испанияга қарши ўйинда автогол муаллифига айланди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Серхио Рамос билан кураш чоғида тўп бехосдан Игнашевичнинг оёғига тегиб, дарвозадан жой олди.

Шу тариқа ЖЧ-2018да Россия иккинчи бор ўз дарвозасига гол урди. Биринчи автоголни Денис Черишев Уругвайга қарши ўйинда қайд этган эди.

Сўнгги бор бир жамоа ўз дарвозасига биттадан кўп автоголни 1966 йил Болгария терма жамоаси қайд этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг