Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда 64 нафар бола овқатдан заҳарланди

Россияда 64 нафар бола овқатдан заҳарланди

Фото:«РИА Новости»

Уралдаги «Сосновый бор» ёшлар оромгоҳида ёзги таътилни ўтказаётган 64 нафар бола шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ҳудуд прокуратураси маълумотларига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

64 нафар боладан 33 нафари Кушва шифохонасига, 31 нафари эса Нижний Тагил шифохонасига юборилган.

Аввалроқ 53 киши заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди.

Воқеа жойида тиббиёт ходимлари иш олиб бораяпти.

Барча болалар 7–12 ёш оралиғида. Болалар қорин оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилишдан шикоят қилишган.

Жабрланганларнинг аҳволи яхши.

Прокуратура маълумотларига кўра болалар орасида 18 ёшли икки тарбиячи ҳам бор.

Мутахассислар воқеага ойдинлик киритиш мақсадида оромгоҳда ёшларга бериладиган таомлардан намуналар олиб, лаборатория текширувидан ўтказишаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг