Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мажбурий меҳнатни тан олмаётган Самарқанд корчалонлари, Россияда Президент сайлови, Шаҳзодадан кутилмаган янгилик ва бошқа хабарлар

Мажбурий меҳнатни тан олмаётган Самарқанд корчалонлари, Россияда Президент сайлови, Шаҳзодадан кутилмаган янгилик ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 18 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Самарқандга ташриф

Шавкат Мирзиёев: «Самарқандда 25 та замонавий меҳмонхона қурилади»

Унда Шавкат Мирзиёев қабул қилинаётган кўплаб қарорлар, ислоҳ этилаётган ижро тизими, чет давлатлар билан музокаралар — ҳаммасининг тагидаги мақсад-муддао — инсон ва халқ манфаати эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди (фото)

Самарқанд вилоятига ташрифининг иккинчи кунида Президент Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди.

АҚШ ҳукуматидаги ўзгаришлар. Тошкент конференциясида ким қатнашади?

«АҚШ давлат департаменти раҳбариятидаги ўзгаришлар муносабати билан Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этадиган АҚШ делегацияси таркибида ўзгаришлар юз бердими?»

Таълим

Шошилинг! Олий ҳарбий божхона институтига қабул давом этмоқда

Мазкур институтга кириш истагида бўлган абитуриентлар доимий яшаш манзилидаги божхона бошқармаларининг Кадрлар хизматига мурожаат этишлари мумкин.

Жамият

Республикамизда умумхалқ ҳашари бошланди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда бугун эрта тонгдан барча ҳамжиҳатликда ободонлик ишларига киришишган.

2018 йил давомида меҳнат таътили муддати камайиб боради

2018 йилдан бошлаб расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланганлиги ва йиллик меҳнат таътили муддати ушбу кунларга камайтирилиши белгиланган эди.

«Xabar.uz» суриштирувидан сўнг: 23 ёшли ўқитувчини уриб юборган ҳайдовчига жиноий иш қўзғатилди

Тергов ҳаракатлари олиб бориш жараёнида Д.Еникееванинг ўлими сабаби юзасидан судга оид тиббий экспертиза ҳамда йўл-транспорт ҳодисаси содир этган «КамАЗ» русумли юк автомашинаси бўйича судга оид автотехника экспертизаси тайинланган.

Фожиа кўзимизни очмади ёхуд синалган усулдаги жавоб

Мақолага берилган бу жавоб расмий тусда бўлса-да, у негадир туман ҳокимлиги ёки вилоят халқ таълими бошқармасининг расмий бланкасига ёзилмаган. Унда на манзил ва на баёнотнинг чиқиш санаси кўрсатилган. Муҳр ҳам босилмаган.

Қонун барчага баравар! Қоида бузган ЙПХ ходими жазоланди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан юборилган мурожаатда пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турган «Нексия» русумли патрул автомобили фотосурати акс эттирилган эди.

Қидирувдаги шахс ИИВ сайтидаги рўйхатдан ўчирилди, аммо бунинг сабаби маълум қилинмади

Ўқувчиларимизга Беҳзод Мусаев шахси ва фаолияти ҳақида кўпроқ ахборот бериш мақсадида маълумотларни қидираётиб, тасодифан Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида худди шу исмдаги Ўзбекистон фуқароси қидирувдаги шахслар рўйхатида турганини аниқлаганимиз ҳақида  маълум қилган эдик.

Диққат! Тошкентдаги бир қатор кўчаларда машина ҳаракати тўхтатилади

2018 йилнинг 20-22 март кунлари байрам тадбирлари ўтказиладиган маданият ва истирохат боғларига туташ кўчаларда халқ сайли вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши режалаштирилмоқда.

Маданият

Хонанда Шаҳзодадан кутилмаган янгилик!

Матбуот анжуманида Шаҳзода иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

127 йиллик кутубхонани ким қутқаради?

Кутубхона директори сифатида мен ҳеч қандай ҳужжат билан, яъни бошқа жойга кўчиш, фалон бино ажратилгани билан таништирилмадим. Дилни оғритадиган муносабатлар бошланганига анча бўлган. 2002 йилдан буён уч марта кўчирилдик. Энди бўлса мутлақо бизни кўриб кўрмасликка, билиб билмасликка олишмоқда.

Спорт

Салоҳ 4 зарбани 4 та голга айлантирди. АПЛда бундай натижага охирги марта Аршавин эришган

«Ливерпул» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳнинг бир ўзи «Уотфорд»ни янчиб ташлади. Ўйинда дарвоза томон берган зарбаларининг барчаси голга айланди. 5:0 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг Салоҳнинг янги рекордларига эътибор қаратамиз.

«Uzbek Tigers»нинг Колумбияга борадиган таркиби: Ҳасанбой Дўсматов рўйхатда йўқ

«Uzbek Tigers» жамоаси 23 март куни Бутунжаҳон бокс серияси доирасида Колумбияда жанг ўтказади.

Технология

«NASA» яқин орада муҳим космик телескопдан айрилиши мумкин

Сайёралар тизимларини ўрганувчи тадқиқотчилар гуруҳи космик аппарат ўз ишини якунлашидан аввал имкон қадар кўпроқ илмий маълумотларни тўплашни режалаштирмоқда.

Мактабгача таълим муассасасидаги фарзандингизни интернет орқали кузатиб туриш имконига эга бўласиз

Ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ҳудуди ўйин майдончалари интернет орқали кузатиш имкониятига эга бўлган видео кузатув техникаси билан жиҳозланади.

Дунё

Россияда сайлов

Муҳим сиёсий жараён. Россияда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Президент сайловларида овоз бериш соат 08.00дан 20.00га қадар бўлиб ўтади. Сайлов участкалари сони жами 97 мингтани ташкил этади, улардан 400дан ортиғи хорижда жойлашган.

Ўзбекистондаги Россия фуқаролари президент сайламоқдалар

Тошкентдаги сайлов уюшқоқлик билан ўтаётганини жараённи бевосита кузатаётган «Россия 24» телеканали мухбири Роберт Францев ҳам тасдиқлаган.

Грузияда Россия президенти сайлови учун сайлов участкалари очилмади

Грузия ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмаслиги туфайли грузин ҳукумати ташаббуси билан Грузия ҳудудида Россия президенти сайлови бўлиб ўтмайди.

Владимир Путин сайловда кимга овоз берди?

Овоз беришдан кейин журналистлар Президентни саволга тутишди, Путин эса ўз услубида жавоб берди. ОАВ ходимларининг тагдор саволларига давлат раҳбари ҳам ҳазиломуз ва тагдор қилиб жавоб қайтарди.

АҚШда икки бошли илон топилди (видео)

Фермер уни ветеринарларга тақдим этган. Мутахассисларнинг аниқлашича, илоннинг нафақат боши, балки юраги, қизилўнгачи ҳам иккитадир. Бу табиатда учрайдиган камёб ҳодисадир. Лекин алоҳида овқат ҳазм қилиш системасига эга бўлиш ёввойи муҳитда жониворлар учун яшаш имкониятини пасайтиради.

Тавсия қиламиз

Жаҳондаги турли «куч марказлари»нинг геосиёсий қарама-қаршилиги ахборот маконига кўчди

Рус ёзувчиси Антон Чеховнинг «Олтинчи палата» қиссаси ёдингиздами? Бош шифокор мансабини эгаллаш мақсадида бош шифокор ўринбосарининг хатти-ҳаракатлари ахборот хуружини эслатмайдими?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг