Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд-Хоразм: аскарлар ўз яқинлари билан видеомулоқот қилдилар

Самарқанд-Хоразм: аскарлар ўз яқинлари билан видеомулоқот қилдилар

Фото: «Xabar.uz»

Юртни, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқоронинг олий бурчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда ўз оила аъзолари, дўстлари, ёру-биродарларидан узоқда Ватанни қўриқлаётган мард ўғлонларни яқинларнинг қанчалик соғинишларни аскарлик шарафига муносиб бўлган ҳар бир инсон яхши англаб етади.   

Олисда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган дўстингиз билан охирги марта қачон кўришгансиз? У билан  дилдан суҳбатлашмаганизга қанча бўлгани эслай оласизми? Ҳозир у билан кўришиб қолсангиз, нима деган бўлардингиз?

Ушбу саволлар берилганда юрак хаприқиши турган гап. Чунки инсон узоқ вақт кўришмаган ўз яқинлари билан бирга қадрдон дўстларини ҳам соғинади, уларнинг суҳбатини қўмсайди. Айниқса, ҳарбий хизматни ўтаётган йигитларга бу жуда билинади.

Фото: «Xabar.uz»

Юртимизда  Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар юртимизнинг турли ҳудудларида муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскарларга оила аъзолари қаторида дўстлари билан ҳам видеомулоқот орқали кўришишларига имконият яратиб берилмоқда. 

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида «Менинг дўстим — Ватан ҳимоячиси» деб номланган видеомулоқотда Самарқанд ва Хоразм вилоятларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг оила аъзолари, дўстлари бир-бирлари билан дийдорлашишди.

Тадбир аввалида видеомулоқот иштирокчиларини Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари масъул ходимлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва ҳарбийлар Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги билан табрикладилар. Уларга энг самимий тилаклар билдирдилар.

Фото: «Xabar.uz»

Шундан сўнг Хоразмда ҳарбий хизматни ўтаётган самарқандлик аскарларни ва ўз навбатида, Самарқандда хизмат қилаётган хоразмлик йигитларни оила аъзолари, дўстлари Ватан ҳимоячилари байрам билан самимий қутладилар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг