Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда футбол фирибгарлари устидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда футбол фирибгарлари устидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Рrotoday.uz»

Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан 2018 йилнинг 15 январида Самарқанд вилоят мини-футбол ассоциацияси қошидаги «Нафис» мини-футбол клуби мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди (мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган жиноят) ва 228-моддаси 1-қисми (Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар қилди.

Мазкур жиноят иши 6 феврал куни Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодексининг 345-моддаси тартибида Самарқанд вилоят прокуратурасига тергов ҳаракатларини давом эттириш учун юборилган.

Маълумотларга кўра айни пайтда Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Самарқанд вилоят мини-футбол ассоциацияси қошидаги «Нафис» мини-футбол клуби мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбаттан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг