Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ инспекторини қасддан босиб кетди

Самарқандда ҳайдовчи ЙПХ инспекторини қасддан босиб кетди

Фото: «Xabar.uz»

24 май куни соат 12.05ларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида «Дамас» русумли автомашинасини телефонда гаплашиб бошқариб келаётганлиги сабабли, шу ерда хизмат олиб бораётган Самарқанд вилояти Йўл патруль хизмати инспектори И.Н. томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўхтатилганида ҳайдовчи ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган.

Ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирибгин қолмай, сафдор И.Н.ни қасддан уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада сафдор И.Н. жароҳат олиб касалхонада вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, кўрилган чоралар натижасида «Дамас» русумли автомашинани эгаси С.Ш. эканлиги аниқланиб ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг