Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандлик телефон устаси мижозга янги «Iphonе» олиб берди

Самарқандлик телефон устаси мижозга янги «Iphonе» олиб берди

Фото: «byznysnoviny.cz»

Самарқанд шаҳри «Сўғдиёна» маҳалласида яшовчи А.Норбоев «Samsung» сервис марказидаги устахонага «Iphone-6G» телефонини тузатиш учун берган. Аммо устахона ходими 6 ой ўтса ҳамки, турли баҳоналар билан на мижознинг телефонини тузатган ва на уни қайтариб берган.

Шундан сўнг А.Норбоев Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Самарқанд шаҳар жамиятига шикоят билан мурожаат қилди. Жамият ходимлари аризани ўрганиб, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг бир қатор моддалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Телефон устаси хатосини тушунди ва ўз ҳисобидан аризачига янги «Ipohone-6G» русумли телефон олиб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг