Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доналд Трамп: «Биз Хитой билан савдо уруши эмас, савдо музокаралари олиб боряпмиз»

Доналд Трамп: «Биз Хитой билан савдо уруши эмас, савдо музокаралари олиб боряпмиз»

Фото:«AP»

Трамп АҚШ Хитой билан савдо уруши эмас, савдо музокараларини олиб бораётганини айтди, шунингдек, унингча, томонлар ҳар қандай масаланинг оқилона ечимини топа олишади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

«Хитой билан бизнинг ташқи савдо дефицитимиз 500 миллиард доллар бўлиб турган тақдирда сиз савдо урушида мағлуб бўлиш ҳақида ўйламайсиз, албатта. Мен буни савдо уруши демаган бўлардим, негаки, биз аслида савдо музокараларига киришганмиз», — дейди Трамп.

Унинг айтишича, шу пайтгача АҚШда ҳеч ким бундай музокараларни олиб бормаган ва Хитой Америкадан олган миллиардлаб долларлари туфайли қайта тикланган. Ҳозирги долзарб масалаларни ечса бўлади, хитойликларнинг ўзлариям буни исташади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг