Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат ялпи мажлисида Бош прокурорнинг ҳисоботи эшитилди

Сенат ялпи мажлисида Бош прокурорнинг ҳисоботи эшитилди

Фото: «Uza.uz»

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Республика Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бош прокурор Отабек Муродов Президентимизнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қарорлари ҳамда долзарб топшириқлари ижросини таҳлил қилиб бориш бўйича Бош прокуратура ва Вазирлар Маҳкамаси ишчи гуруҳи томонидан мавжуд ҳолатни жойларда ўрганиш амалиёти жорий қилинганини қайд этди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ўтказилган ўрганишларда долзарб аҳамиятдаги 216 топшириқ бажарилмаганлиги аниқланган. Улар бўйича кўрилган чоралар натижасида аксарияти жойида ҳал қилинди.

Масалан, Жиззах вилоятида ўтказилган ўрганишда тарнспорт хизмати билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмагани аниқланган. Муаммони ҳал қилиб, аҳолига қулайликлар яратиш ҳамда транспорт хизмати сифатини ошириш мақсадида «Жиззах Иржар» темир йўлида поезд қатнови йўлга қўйилган. Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманлари бўйлаб ўтадиган мазкур поезд ҳозирда пассажир поезди қатнови ташкил этилиб, мазкур йўналишда кунига икки маротаба қатнов йўлга қўйилди.

Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишлар доирасида ҳудудга қатор салоҳиятли инвесторлар жалб қилинди. Аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида Сайхунобод тумани марказида ыиймати 25 миллиард сўмлик замонавий мажмуа қурилиши ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур мажмуада озиқ-овқат дўкони, мебеллар уйи, маиший техникалар дўкони, кинотеатр, болалар майдончаси, дорихона ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган.

Ўрганишлар давомида вазифалар ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган 221 нафар мансабдор шахс интизомий жазога тортилган. Шу жумладан 13 нафар раҳбар лавозимидан озод қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг