Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергелида оғир шароитдаги 100 дан ортиқ хотин-қизларга зарур анжомлар берилди

Сергелида оғир шароитдаги 100 дан ортиқ хотин-қизларга зарур анжомлар берилди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида туманда олиб борилган оилаларни ўрганиш ишлари давомида улардаги мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматига кўра, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган ўрганишлар натижасида 106 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар аниқланган.

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февраль кунидаги Фармонига кўра, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан уларга юздан ортиқ зарурий анжомлар ажратилди.

Булар ногиронлик аравачалари, эшитиш ва юриш мосламалари, маиший техника музлатгич, кир ювиш машинаси, тикув машиналари ва ётоқлар совға қилинди.

25 май куни Сергели туман ҳокимлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Жамоат фонди томонидан харид қилинган ушбу воситалар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева томонидан муҳтож хотин-қизларга топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг