Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сержант Эсонкелдиев» видеосига расмий муносабат билдирилди (видео)

«Сержант Эсонкелдиев» видеосига расмий муносабат билдирилди (видео)

Фото: «Сирдарё хабарлари» телеграм-канали

Гулистон шаҳрида содир бўлган ЙПХ катта инспектори сержант Ж.Эсонкелдиев билан боғлиқ видео «Telegram»да тарқаб кетган эди. Мазкур воқеа юзасидан Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди, деб хабар берди «Сирдарё хабарлари» телеграм-канали.

2019 йилнинг 25 март куни Гулистон шаҳрининг Ўзбекистон шоҳкўчаси бўйлаб фуқаро Ф.Ширназаров бошқарувидаги «Нексия-1» русумли, давлат рақами 20F 219 DA бўлган автомашина чорраҳага етмасдан, 3.27 йўл белгисига амал қилмай, йўл четига тўхтаб йўловчи олган. Бу вақтда Ўзбекистон шоҳкўчаси ва Сайхун кўчаси кесишмасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори тўхташ ишораси берган, бироқ «Нексия-1» Ўзбекистон шоҳкўчасида ҳаракатланишда давом этиб, йўлни кесиб ўтаётган бир аёлни туртиб юборган, аммо шунда ҳам тўхтамаган.

Хабарга кўра, воқеалар ривожи қуйидаги кўринишда давом этган:

ЙПХ инспектори қўл радиоалоқа воситаси орқали Ўзбекистон шоҳ ва Гулистон кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори сержант Ж.Эсонкелдиевга хабар берган. 

ЙПХ катта инспектори (Ж.Эсонкелдиев) унинг йўлига чиқиб, тўхтатиш ишорасини берган вақтида ҳайдовчи тўхтамасдан унга қараб ҳаракатланган, натижада инспектор автомашина капотига осилиб қолган. ЙПХ ходими автомашинадан туша олмасдан автомашина салонига киришга ҳаракат қилган ва автомашинани тўхтатган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасида тан жароҳати олган аёлга касалхонада биринчи ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Ҳайдовчи Ф.Ширназаровга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг