Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги боғчаларнинг бирига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги боғчаларнинг бирига ташриф буюрди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Болалар боғчаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янгилари барпо этилмоқда. Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

54-мактабгача таълим муассасаси 280 ўринга мўлжалланган. Боғча биноси ўтган йили капитал реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозланган. Бу ерда 31 нафар педагог ва тарбиячи болаларга ғамхўрлик кўрсатиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди. Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимнинг услубиятини такомиллаштириш, малакали тарбиячилар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг