Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев дабдабали тўйлар мавзусига яна тўхталди (видео)

Шавкат Мирзиёев дабдабали тўйлар мавзусига яна тўхталди (видео)

Фото: «President.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор тумани фаоллари билан ўтказган йиғилишида дабдабали тўйлар мавзусига тўхталди. Бу ҳақда «UZ24» сайти хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари «дабдабали тўйлар учун жавобгар»ни топгандан кейингина, тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилинишини билдирган.

Давлат раҳбари Олмазор туманини Тошкент шаҳрида ихчам тўйлар ўтказиш бўйича намунали туман қилиш борасида таклиф билдириб, бу борада тегишли топшириқлар берди.

— Сенат қарор қабул қилаётганда тўйни қандай ихчам ўтказишни шу туман мисолида кўрсатади. Маҳалла раиси чиқиб, чиройли табрик ва дуони қилиб ўтказади. Хавф-хатар бўлмайди у ерда. 505 та маҳаллада биттадан намунавий тўй бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг