Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Феврал ойидан барча элчихоналарни ёпамиз»

Шавкат Мирзиёев: «Феврал ойидан барча элчихоналарни ёпамиз»

Президент Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари фаолиятига ҳам алоҳида тўхталди.

Фото: «President.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев халққа мурожаат қилмоқда. Шунингдек, Президент Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари фаолиятига ҳам алоҳида тўхталди.

— Кейинги йил феврал ойидан ҳамма элчихоналарни ёпамиз. Бу ўринга мос одам элчи бўлсин! Бундан кейин ҳар бир элчи Ўзбекистонга ўз ортидан инвестиция киритсин, сайёҳларни олиб келсин. Эплолмаса, ўзим ишдан оламан. Бизга Ватанини севадиган элчилар керак, — деди Президент.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг чет элдаги фавқулодда ва мухтор элчиларининг ҳисоботларини ҳам тинглаб, уларга келгусидаги ишлар бўйича тегишли топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг