Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ҳарбийларга машина ва уй бериш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев ҳарбийларга машина ва уй бериш бўйича топшириқ берди

Фото: «President.uz»

Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳарбий қисм Президентнинг 2017 йил 12 декабрдаги фармони билан қайта ташкил қилинган. Бу ерда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбийлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, ҳарбийлар билан суҳбатда бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида Президент жанговор тайёргарликда фойдаланиладиган моддий воситалар, ҳарбий хизматчиларнинг кийим-кечак таъминоти билан танишди.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитлар билан танишиб, муносиб хизмат қилган ҳарбийларга барча шароитлар яратиш, уларни уй-жой, автомашина билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент вилояти ҳарбий-маъмурий сектори фаолиятини 2018 йилда ташкиллаштириш бўйича «йўл харитаси», ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Мудофаа вазирлиги тизимидаги бошланғич ташкилотининг ташкилий тузилмаси, ёш ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш каби истиқболда қилинадиган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг