Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида иштирок этади

Фото: Президент матбуот хизмати

Эртага Москвада ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида иштирок этадиган давлат раҳбарлари номи маълум бўлди. Бу ҳақда «Meduza» ёзмоқда.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга хабар беришича, «Лужники»га 17 мамлакат раҳбари, шу жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюради.

Очилиш ўйинига келадиган давлат раҳбарлари орасида, шунингдек, Қозоғиcтон, Арманистон, Тожикистон президентлари ҳам бор.

Бундан ташқари, Абхазия ва Жанубий Осетия каби тан олинмаган мамлакат раҳбарлари ҳам нуфузли мусобақа очилишида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг