Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига етиб борди

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига етиб борди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Аввал хабар қилинганидек, Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг