Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти билан учрашув ўтказди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Циндао шаҳрида Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгани билан табриклаб, бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг