Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикасининг қуруқлик қўшинлари қўмондонини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикасининг қуруқлик қўшинлари қўмондонини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 27 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф билан келган Покистон ҳарбий делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Делегацияга Покистон қуруқли қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Қамар Жовид Бажва бошчилик қилмоқда.

Меҳмонни қутлар экан, Шавкат Мирзиёев бу учрашув Ўзбекистон ва Покистон алоқалари кенгайиб бораётганидан далолат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Турли даражадаги сиёсий алоқалар фаоллашгани қайд этилди. Шунингдек, савдо-иқтисодий алоқалар ривожига тўхталиб ўтилди. Жумладан, ўтган йил апрель ойидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент – Лаҳор – Тошкент йўналишида рейсларни амалга ошира бошлагани таъкидланди.

Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Генерал Бажва Ўзбекистон раҳбарига самимий қабул учун миннатдорли билдирди ҳамда Покистон Президенти Мамнун Ҳусайннинг саломини етказди.

У Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси амалий якунлари бўйича тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Учрашув якунида Покистон томони истиқболда кўп томонлама ҳамкорликка тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг