Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Прокуратура ходимлари бошқа давлат органлари хизматчиларига ўрнак бўлсин» (видео)

Шавкат Мирзиёев: «Прокуратура ходимлари бошқа давлат органлари хизматчиларига ўрнак бўлсин» (видео)

Шавкат Мирзиёев

Фото: «President.uz»

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнида прокуратура органлари томонидан қилинаётган ишлар ва улар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари прокуратура органлари олдида турган устувор вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишни якунлар экан, прокуратура ходимлари юқори касбий малака ва юксак инсоний фазилатлари билан давлат органлари хизматчиларига ўрнак бўлиши, ҳамиша адолат ва қонунийлик ҳимоясида туриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг