Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка Президентига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка Президентига таъзия билдирди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланкада юз берган портлашлар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Майтрипала Сирисенага ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар бериб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 апрел санасида, Шри-Ланкада католикларнинг пасха байрами вақтида черков ва меҳмонхоналарда портлашлар бўлди. Охирги маълумотларга қараганда 207 киши ҳалок бўлган ва беш юздан ортиқ инсонлар яраланган.

Ҳалок бўлганларнинг 35 нафари хориж фуқароларидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг