Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг очиқ кўргазмасида (фоторепортаж)

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг очиқ кўргазмасида (фоторепортаж)

Фото: «President.tj»

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни пайтда икки кунлик расмий ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди.

Бугун куннинг биринчи ярмида Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома, савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган жами 27 та ҳужжат имзоланди.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этишди.

Кўргазмада ўзбек компанияларининг юздан ортиқ маҳсулотлари намойиш этилди. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар тожикистонликларни 60 хилдан ортиқ ускуналар, қурилиш материаллари, электроника, кимёвий ва минерал ўғитлар, фармацевтика препаратлари, озиқ-овқат ва енгил саноат маҳсулотлари, чарм, мебел ва бошқа саноат маҳсулотлари билан таништиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг