Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ШҲТ сиёсий партиялари форумида иштирок этган Ўзбекистон делегациясига Наримон Умаров бошчилик қилди

ШҲТ сиёсий партиялари форумида иштирок этган Ўзбекистон делегациясига Наримон Умаров бошчилик қилди

Фото: «Адолат» СДП ахборот хизмати

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар партияларининг биринчи форуми бўлиб ўтди. Унда хитойлик ва хорижий мамлакатлардан 200 га яқин вакиллар, жумладан, 20 та давлатдан 30 дан ортиқ сиёсий партиялар, шунингдек, ҳамкор ва кузатувчи мақомига эга мамлакатлар ҳам иштирок этди. Бу ҳақда «Адолат» СДП расмий сайти хабар берди.

Айтилишича, форумда Ўзбекистон делегациясига «Адолат» СДП раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилик қилди.

Н.Умаров форумда сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан иштирокчиларни яқиндан таништирди. У шу билан бирга партиянинг мамлакатимиз сиёсий майдонида тутган ўрни ва роли, олдига қўйган дастурий мақсад-вазифалари, амалга ошираётган ишлари ҳамда ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот берди. ШҲТ давлатлари сиёсий партиялари ўртасида таълим, соғлиқни сақлаш ва илм-фан соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйишнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг