Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шри-Ланкадаги портлашларда қурбонлар сони 290 нафарга етди

Шри-Ланкадаги портлашларда қурбонлар сони 290 нафарга етди

Фото:«AFP»

Кеча, 21 апрель куни Шри-Ланкада содир бўлган серияли портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 290 нафарга етиб, жабрланганлар эса 500 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Hindustan Times маҳаллий полицияга асосланиб хабар берди.

Якшанба куни мамлакатда жойлашган черковларда саккизта портлаш содир этилди. Ушбу кун мамлакат католик насронийлари Пасха байрамини нишонлаётган эди.

Шри Ланкада насронийлар 2 миллион нафар ёки мамлакат аҳолисининг 7 фоизини ташкил этади. Бу мамлакатда католик мазҳаби 1505 йилда илк бор португал миссионерлари томонидан тарғиб этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг