Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда чиқаётган кроссовкалар Шавкат Мирзиёевда катта таассурот қолдирди

Сирдарёда чиқаётган кроссовкалар Шавкат Мирзиёевда катта таассурот қолдирди

Фото: «President.uz»

Сирдарё туманида вилоят саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев «Crocus uz compozit» корхонасининг ирригация лотоклари ишлаб чиқариш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди. Жорий йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада композит материалдан йилига 180 минг метр лоток ва қувурлар ишлаб чиқарилади. 150 киши иш билан таъминланади.

Президент суғоришда исрофгарчилик кўплиги, бундай сифатли лотоклар сувни тежаш ва ундан самарали фойдаланишда долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Идеал аср» корхонасида ишлаб чиқарилаётган газ тежаш ускуналарининг аҳамиятига тўхталиб, бундай механизмларни ҳамма жойда ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.

Сирдарё туманидаги «Wang da group» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган металл маҳсулотлар, Гулистон шаҳрида «Зиннур» бренди остида тайёрланаётган кроссовкалар Президентимизда катта таассурот қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг