Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда ҳайдовчини тунаган босқинчи қўлга олинди

Сирдарёда ҳайдовчини тунаган босқинчи қўлга олинди

Фото:«Sputnik»

Жорий йилнинг 17 февраль куни Қизилтепа тумани, Навоий МФЙда яшовчи Д.Н. Сирдарё тумани ИИБга  мурожаат қилган.

У ўз аризасида ёзишича, ўша куни Сирдарё туманидан ўтган Термиз-Тошкент йўналишида йўл четида ўзига тегишли автомашинада таниши А.Л. ҳамда укаси О.Т лар билан ухлаб ётган вақтида, ноъмалум шахслар ҳужум уюштирган.

Босқинчилар автомашина чап орқа ён ойнасини асфальт бўлаги билан уриб синдириб А.Л. га тегишли қора рангли сумкасини ичида бўлган 2.473.000 сўм пулларини, фуқаролик паспортини, 500 000 сўмлик уяли алоқа телефонини, яна 1.000.000 сўм нақд пул, ҳисобида 3.000.000 сўм бўлган «Ипак йўли» банкининг пластик карточкасини ва 2 дона қарз дафтарларини талон-тарож қилишган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни У.Ф содир этганлиги аниқланиб, у далилий ашё билан қўлга олинган.

У.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-модда 2-қисми «в» банди ва 227-модда 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг